Нобель мукофоти совриндори хавфли вируслар тарқалишидан огоҳлантирмоқда
Фото: rg.ru
Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати ва БМТ бош котиби маслаҳатчиси Рае Квон Чунг иқлим ўзгариши натижасида хавфли вируслар қайта тикланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
“Биз Сибирда, Канадада, абадий музликларнинг эриши натижасида пайдо бўладиган янги вирусларни кутишимиз мумкин. Уларнинг қайси бири билан учрашишимизни, қайси бири ҳаётга қайтишини билмаймиз”, деди Чунг "Фан 0+" Бутунроссия илмий фестивалида.
Аввалроқ, Duke-NU АҚШ — Сингапур тиббиёт университети профессори Ван Линьфа, Sars-CoV-2 коронавируси одамлардан ҳайвонларга ўтиши ва кейин бир қатор мутациялар учраб яна одамларга янги Sars-CoV-3 коронавируси сифатида қайтиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу янги пандемияга олиб келиши мумкин.
Немис ва швед олимлари иқлимнинг икки даража исиши Ер аҳолисининг деярли ярмининг ҳаётини ўзгартириши мумкин, деган хулосага келишди. Бу эса "домино эффекти" (кескин табиий ўзгаришлардан кейин бошқа табиий ўзгаришларга)га сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг