НКМК Сардобада минг кишига ош тортди

19:30 22 Июнь 2020 Жамият
1248 0

Тошқин туфайли зарар кўрган Сардоба туманидаги кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларида Навоий вилоятининг қурувчилари ҳам иштирок этишмоқда. Айни пайтда улар Сардоба туманининг «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 175 та уй-жойни қайта таъмирлаб, ушбу офатдан азият чеккан аҳоли қалбига эзгулик, бирдамлик каби туйғуларни олиб киришмоқда. Албатта, бундай пайтларда ишлаётганга ҳорма, деганнинг ўзи катта мадад.

Куни кеча Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти ташаббуси билан ушбу ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшиб келаётган навоийлик вакиллар ҳолидан хабар олиниб, улар учун ҳашар оши миллий таомимиз бўлган палов тайёрланиб, тарқатилди.

НКМК Матбуот марказининг шоҳидлик беришича тадбир карантин ва санитария гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилган.

Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер