Никарагуанинг биринчи элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Татяна Даниела Гарсия Силвани қабул қилди.
"Никарагуанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган ва биринчи Элчиси Татяна Даниела Гарсия Силва хоним билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Икки томонлама муносабатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилдик. Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларимизда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим. Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг