Нигоҳлари менинг сўзларимга тушгани учун Президентимдан миннатдорман

14:24 11 Март 2026 Жамият
224 0

Юртимизда мўътабар аёл зотига эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш йўлидаги ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ташаббуслар билан иштирок этаётган аёллар ҳамиша эҳтиромда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Баҳорнинг майин эпкинлари эсаётган мана шундай фараҳбахш кунларда Давлат мукофотлари билан мукофотланган хотин-қизлар қаторида мен ҳам борлигимдан хурсандман.

Мен тақдиримни сўзга тикканман. Дунё сўз билан яралган. Менинг қўлимга кирган сўзлар менинг асирларим, қўлимга киритолмаган сўзларнинг мен асириман.

Нигоҳлари менинг сўзларимга тушгани учун Президентимга ташаккур билдираман. Бошим кўкларда юрибман. Хаёлларимга тугалланмаган достонларим, шеърларим қуюлиб келяпти. Бу халқдан қарзим жуда кўплигини сезиб турибман.

Хуллас, умримнинг иккинчи баҳорини мен бугундан бошлаяпман, десам муболаға қилмаган бўламан.

Хосият БОБОМУРОДОВА

“Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” унвони соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер