Нигерияда завод портлаши оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди

00:14 26 Апрель 2022 Дунё
1122 0

Иллюстратив фото

Нигерия жанубидаги ноқонуний нефтни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Associated Press" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Манбага кўра, ушбу ҳодисага алоқадор икки кишини қидирилмоқда.

«Биз ҳукуматдан ёрдам беришини талаб қиламиз. Агар биз яхши пул топиб, яхши яшасак, ҳеч ким бундай ноқонуний иш билан шуғулланмайди. Чунки бу ҳаёт учун хавфли», дейди маҳаллий аҳоли вакили Чуквуди Окечукву.

Хабарда корхона айнан қандай иш билан шуғулланганига изоҳ берилмаган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер