Нигерия олимпия жамоаси аъзоси Токиода касалхонага ётқизилди

20:33 16 Июль 2021 Дунё
1022 0

Фото: Reuters

Коронавирус ташхиси қўйилган Нигерия олимпия терма жамоаси аъзоси Токиода касалхонага ётқизилди.

Asahi TV хабарига кўра, бу хорижий терма жамоа аъзосининг касалхонага ётқизилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳисобланади. Ундан Нарита аэропортида олинган тест натижаси ижобий чиққан ва дарҳол касалхонага жўнатилган.

Маълум қилинишича, вирус аниқланган одам 60-65 ёш атрофида ва сурункали касалликларга билан оғриган. Шундай бўлсада, унда коронавирус енгил ўтаётгани айтилмоқда.

Япония пойтахтида ёзги Олимпиада ўйинлари 23 июль — 8 август кунлари бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар Токио ва мамлакатнинг яна учта шаҳрида томошабинларсиз ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер