Нидерландия 25 февралдан бошлаб коронавирусга қарши кўплаб чекловларни бекор қилади

02:50 17 Февраль 2022 Дунё
897 0

Фото: Shutterstock

Голландия ҳукумати 25 февралдан бошлаб кўплаб коронавирусга қарши жорий қилинган чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Эрнст Кейперс маълум қилди.

Чекловлар кейинги ўн кун ичида уч босқичда олиб ташланади. Биринчидан, масофавий ишлаш ва уйдаги меҳмонлар сони бўйича тавсиялар юмшатилади. Кейин ижтимоий масофа, ниқоб тақиш ва санитария талаблари талаби бекор қилинади. Кейперснинг айтишича, эмлашлар ва олдинги инфекциялар туфайли мамлакат аҳолиси вирусга нисбатан чидамли бўлган.

15 февралдан Нидерландияда чексиз миқдордаги меҳмонларни уйга таклиф қилишга рухсат берилади. Олдин бир кунда тўрт кишидан кўп бўлмаган одамни таклиф қилиш мумкин эди. Шунингдек, уйдан ишлаш тавсияси ҳам бекор қилинди.

Шунга қарамай, қўл бериб кўришишдан тийилиш, асосий гигиена қоидаларига риоя қилиш, хонани тез-тез шамоллатиш ва касаллик белгилари аниқланганда тест ўтказиш бўйича тавсиялар мамлакат аҳолиси учун долзарб бўлиб қолади.

15 март куни Голландия вазирлар маҳкамаси коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолайди ва чекловларни қайта киритиш ёки талабларни янада юмшатиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида Нидерландияда коронавирус билан зарарланганлар учун шифохоналарда жойлар кескин танқислиги сабабли беморларни ҳатто Германияга юборишга тўғри келган эди. Худди шу ойда «Омикрон» штамми мамлакатга кириб келди ва декабрдан расмийлар чекловларни кучайтирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер