ЙТҲ: Nexia ёниб кетди, ҳайдовчи ичида қолиб кетди

10:58 16 Апрель 2020 Жамият
1272 0

ЙТҲ натижасида Nexia ёниб кетди, ҳайдовчи қурбон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 15 апрель куни соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Туркистон ҚФЙ Алимбува МФЙ Рамадан кўчасида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи И.А. Nexia русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Ёшлик кўчаси томонга бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Оқибатда қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1968 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Lacetti русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашувда Nexia русумли транспорт воситаси ёниб кетган.

Натижада, Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, Lacetti русумли транспорт воситаси йўловчиси Д.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур холат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер