“Neuralink” 2023 йил охирида инсон миясига чипларни жойлаштириш бўйича синовларни бошлайди

01:17 26 Июнь 2023 Дунё
1132 0

Фото: Иллюстратив фото

2023 йил май ойи охирида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси “Neuralink” (Илон Маск компанияси)га одамларда мия имплантларини клиник синовдан ўтказишга рухсат берди. Чиплардан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун рухсат олиш учун кўп йиллик синовлар талаб қилинади.

“Neuralink” оёқ-қўллари фалажланган беморларга чипларни имплантация (жойлаштириш) қилишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, “Neuralink” примат наслига мансуб маймунларда синов пайти қўпол қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги юзасидан бир неча бор шикоят қилинган.

Компания ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақидаги даъволарни текширишда давом этмоқда — бундай ҳолатлар 1,5 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер