Нейрохирургия марказига янги директор тайинланди — ССВ

13:05 07 Февраль 2023 Жамият
581 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Миразимов Дониёр Батирович Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Д. Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер