Нега шифокор кўригидан тез-тез ўтиш керак?
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳированинг айтишича, инсон ўзини соғлом ҳис қилса ҳам йилда бир марта профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриши лозим. Бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлаб, керакли даво чораларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.
Одам 40 ёшдан ошганда унда юрак-қон томир хасталиклари, қандли диабет ва онкологик касалликлар хавфи ортади. Шу сабабли уларни тезда аниқлаб, даволаш муолажаларини барвақт бошлаш келажакда ривожланиши мумкин бўлган жиддий асоратларнинг олдини олади.
Шифокор кўригида нафақат касалликларга эрта ташхис қўйиш, балки уларга мойиллик ҳам аниқланади.
Мисол учун, қандли диабетнинг 2 тури ривожланишидан олдин семизлиги бўлган инсонларда диабет олди ҳолати кузатилади. Агар уларда бу жараён барвақт аниқланиб, керакли даво чоралари бажарилса, касаллик ривожланишининг олди олинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг