Нега 90 минг абитуриентнинг аризаси рад этилди?

17:38 05 Июль 2024 Жамият
784 0

Фото: abiturtest.uz

Олий таълим муассасаларига имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 805 минг 688 нафари тест синовларида иштирок этиш шартларини тўлиқ бажарган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотига кўра, жами 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 минг 688 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган.

Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 52,4 фоизини хотин-қизлар, 47,6 фоизини эркаклар ташкил қилади. 60,7 фоиз абитуриент эса тест синовида иштирок этиш учун белгиланган тўловдан озод этилган.

Шунингдек, агентлик доимий яшаш ҳудуди бўйича энг кўп рўйхатдан ўтган абитуриентлар бўйича ҳам маълумот ҳам берилди. Унга кўра, энг кўп Самарқанд вилоятида 95 минг 979 нафар, Қашқадарё вилоятида 92 минг 636 нафар, Фарғона вилоятида 79 минг 808 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Аввалроқ, ижодий имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер