“Нефтчи”дан ғалаба, “Хоразм”дан дуранг

11:16 15 Апрель 2026 Спорт
185 0

Кеча, 14 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Хоразм” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ўйинда киритилган голларга меҳмонлардан Бабакар Траоре ва Суннатиллоҳ Ҳамиджонов муаллифлик қилди. Мезбонларнинг жавоб голларининг бири Силванус Нимели ҳисобига ёзилган бўлса, яна бири автогол сифатида Суннатиллоҳ Ҳамиджонов ҳисобига ёзилди.

Куннинг иккинчи ўйинида эса “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Фарғона клубининг сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Йокич “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритди ва ушбу гол Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоага 3 очко келтирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер