“Нефтчи” — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби
Кеча, 15 март куни Андижон вилоятида жойлашган “Бобур Арена” стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилди. Унда Суперлиганинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Ўзбекистон кубоги соҳиби Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан куч синашди.
Учрашув 1:0 ҳисобида Суперлига ғолибининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга жамоанинг бразилиялик футболчиси Ратиньо муаллифлик қилди.
Маълумот учун, бу Фарғона клубининг Ўзбекистон Суперкубогидаги дастлабки чемпионлиги ҳисобланади. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов ҳам ушбу ғалаба ортидан тарихга кирди. 33 ёшли мутахассис ушбу кубокни қўлга киритган энг ёш мураббийга айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг