Нефть ва газ объектлари жорий мавсум учун тайёр ҳолатга келтирилди

13:03 01 Январь 2024 Жамият
246 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарни 2023/2024 йиллар қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ўз ниҳоясига етди.

Объектларни узлуксиз ишлашини таъминлаш учун асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналар, ижтимоий соҳа ва уй-жой фондлари таъмирланди.

Шунингдек, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги мавжуд сиқув компрессор станцияларидаги 51 та газ ҳайдаш агрегатида регламент ишлари бажарилди ва 9 та двигатель капитал таъмирланди.

Истеъмолчиларни мавсум давомида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда ойлар кесимида жадваллар ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини истеъмолчилар ва иқтисодиёт тармоқларига ўз вақтида етказиб бериш мақсадида зарур миқдорларда захиралар яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер