Нефротик синдромдан ишончли ҳимояланиш йўли топилди — тадқиқот

12:57 17 Апрель 2023 Дунё
796 0

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари буйрак етишмовчилиги профилактикасига доир янги усулни кашф қилди.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу методика пешобда оқсил миқдори кўпайиши ва альбумин даражаси пасайиши билан намоён бўладиган нефротик синдром ривожланиш хавфини камайтиради.

Чунки ушбу аломатлар буйраклар фаолиятини издан чиқариши билан маълум.

Олимлар фикрича, PAR-1 рецепторлари блокаторлари орқали мазкур касаллик ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Бристол университети ходимлари бундай блокаторлардан фойдаланиш стероидларга бўлган эҳтиёжни бартараф этади, деган қатъий хулосада.

Қолаверса, ушбу янгилик буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини янада самарали даволаш усулига айлантиради. Чунки трансплантация қилинган орган энди у қадар заиф бўлмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер