Наврўз фожиаси

13:52 26 Март 2019 Дунё
1493 0

Фото: Reuters

Эроннинг Широз шаҳрида рўй берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди, 74 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Пирҳусайн Куливанд хабар берди.

Қуролли кучлар мадад бериш учун ҳалокат рўй берган ҳудудларга жўнатилган. Бундан олдин қурбонлар сони 11 киши ва жароҳатланганлар эса 35 киши дея маълум қилинганди.

Эрон шимолидаги қатор провинцияларига бостириб келган ушбу табиий офат 21 март Наврўз куни бошланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер