Навоийдаги савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди
Видеодан кадр
Навоий вилояти Кармана туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 05:15 да Кармана тумани «Арғун» МФЙда жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида «112» тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:50 да қуршаб олинган ва 06:24 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 200 кв.м майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, алангани бартараф этишга 6 та асосий турдаги ҳамда 1 та махсус турдаги техника жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг