Навоийда «Зарафшон» дарёсига чўмилиш учун келган эркак чўкиб кетди
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 16 июль куни соат 13:47 да Навоий вилояти ФВБга Кармана тумани ИИБдан Навоий шаҳар «Тинчлик» МФЙда яшовчи 32 ёшли фуқаро Кармана тумани «Каттамачид» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Зарафшон» дарёсига чўмилиш мақсадида сувга тушиб ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган сувда қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади соат 17:00 да чўккан жойидан тахминан 10 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.
Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлигидан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг