Навоийда янги газета ташкил этилди

14:55 05 Февраль 2025 Жамият
519 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда моддий наф кўраман деган киши газета фаолиятини йўлга қўйишни ўйламаса ҳам керак. Масаланинг маънавий-маърифий жиҳати кўпчиликни ўйлантирмаётганлиги бор гап. Акс ҳолда босма нашрлар муштарийларининг аҳоли умумий сонига нисбатан улуши фоиз ҳисобида бир хонали рақамга жой бўлмасди. Ана шу улуш ичида шоир Бектемир Пирнафасов ҳам бор экан, «Navqiron Navoiy» газетасига асос солибди.

— Бугунги кун ахборот маконида босма нашрлар электрон ОАВлари ва ижтимоий тармоқлар билан рақобатлашиши мушкул, — дейди Б. Пирнафасов. — Лекин мавзунинг таҳлили жиҳатидан газета ва журналларнинг ўрнини улар босолмайди. Ушбу ишга қўл урар эканмиз, энг аввало, мана шу жиҳат фаолиятимизда устуворлик касб этади. Унинг саҳифаларидан эскирмайдиган мавзулар ўрин эгаллайди.

Янги газета бугунги кунда саккиз юз нусха адад билан чоп этилмоқда. Мавзулар ранг-баранг. Айнан шу жиҳат унинг муштарийлари сони яқин орада ортишини таъминласа, ажаб эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер