Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди
Видеодан кадр
Навоий вилояти Томди туманида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 17 январь куни соат 07:00 ларда Томди тумани «Томдибулоқ» ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида юз берган.
«Zhong Tong Bus» русумли автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини «Навоий-Зарафшон» йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўналиши бўйича йўлни қарама-қарши томонига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жабрланган. Улар Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг