Навоийда тўртта МФЙ янги биноси фойдаланишга топширилди

15:29 21 Декабрь 2022 Жамият
594 0

Фото: Халқ сўзи

Ниҳоясига етаётган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дастури доирасида ушбу биноларнинг иккитаси Навоий шаҳри («Мустақиллик» ва «Умид» МФЙ)да барпо этилган бўлса, иккитаси Ғозғон шаҳри («Гулистон» ва «Шайхон» МФЙ)да қад ростлади.

Ташқи кўринишидан бир-бирини такрорламайдиган маҳалла идораларида ходимлар ва аҳоли учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

— Аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш маҳалла фаоллари фаолиятининг бош мезонига айланиши керак, — дейди Навоий вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шабон Набиев. — Шу мақсадда мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти куни кеча Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам маҳалла қадим-қадимдан тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғони бўлиб келганини, бундан буён давлат инвестиция дастурлари маҳалла даражасига туширилишини таъкидлади. Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги, ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилиши, келгуси йил 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши қайд қилинди. Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад мамлакат тараққиётининг муҳим босқичида, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришдан иборатдир.

МФЙ янги биноларининг очилиши маросими баҳонасида мутасаддилар ҳар бир маҳаллада аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, уларни ташвишга солаётган муаммоларни яқиндан ўргандилар.

Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер