Навоийда қувур клапанларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.М.” ДУК вилоят филиали ва “S.X.” хусусий корхонаси масъул шахслари хусусий корхона томонидан ҳақиқатда етказиб берилмаган 6 турдаги умумий баҳоси 271 млн сўмлик 55 дона юқори босимли қувур клапанларни кирим қилинганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг