Навоийда қарийб 500 куб метр гранит ўзбошимчалик билан қазиб олинди

09:08 13 Ноябрь 2024 Жамият
339 0

Фото: Прократура департаменти

Навоий вилоятидаги кон ҳудудидан 492 куб метр гранит ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Б.С.» МЧЖ масъул шахслари «Ғозғон-7» кони ҳудудидан тегишли рухсатномасиз 492 куб метр ҳажмдаги гранитни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 221,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер