Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган собиқ мураббий ушланди

11:40 13 Июль 2022 Жамият
1329 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби собиқ мураббийи Т.Қ. фуқаро Ж.га автомактабда бўлиб ўтаётган ўқув гуруҳига уни навбатсиз киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига «Д» ва «Е» тоифасини қўшиш эвазига 3,3 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер