Навоийда фермерларга 5 миллиард сўм пул маблағлари ундириб берилди

14:45 09 Август 2023 Жамият
425 0

Қонунчилик бузилган нуқтада жавобгарлик масаласи кўтарилиши табиий. Қизилтепада ана шундай ҳолат рўй берди. Ҳудудда фаолият юритаётган 232 нафар фермерга бажарилган юмуши учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб берилмаган.

Мазкур масала туман адлия бўлими томонидан ўрганилганда, фермер хўжаликлари билан “Техтиле Навоий Гроуп” МЧЖ ўртасида 2022 йилда пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузилганлиги ва хўжаликлар томонидан шартнома шартлари мавсум давомида тўлиқ бажарилганлиги маълум бўлди. Аммо шартномага кўра фермерларга 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар берилиши белгиланган маблағлар тўланмай қолдирилган.

Маълумот учун айтиш жоиз, шартнома бўйича, пахта хом ашёсининг ўртача харид нархи 1 тоннаси учун 10 025 000 сўмни ташкил этган.

Адлия бўлимининг тақдимномасига асосан, фермер хўжаликларига бугунги кунда 5 миллиард сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер