Навоийда «Дамас» қарши йўлакка чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашди
Навоий вилояти Конимех туманида «Дамас» автомашинаси «DAF» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
7 декабрь куни А-379 трассасида «Зарафшон-Навоий» йўналишида ҳаракатланаётган «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, «DAF» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда «Дамас» ҳайдовчиси ва бир йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг