Навоийда бобо ва набира эскалатордан йиқилиб, тўртинчи қаватдан тушиб кетди — видео

14:32 19 Февраль 2022 Жамият
1466 0

Фото: Иллюстратив фото

Навоий шаҳридаги савдо марказида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 18 февраль куни «Янги ҳаёт» савдо марказида содир бўлган. Қайд этилишича, кекса эркак 5 ва 4-қаватлар орасидаги эскалаторда мувозанатни йўқотган ва улар биринчи қаватга учиб йиқилган.

Йиқилиш оқибатида бобо воқеа жойида вафот этган, бола касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер