Навоийда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди
Навоий вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан 13:44 да Навоий вилоятининг Нурота туманида 4 балли ер қимирлаши қайд этилган.
Зилзила магнитудаси 3,4 га тенг, силкиниш 10 км чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Нурота туманида 2 балл, 36 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг