Навоийда 2 нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди
Навоий вилояти Кармана тумани «Фарҳод» маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг «Баҳром» маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат оқибатида вафот этди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.
«Бугун Кармана тумани «Фарҳод» маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг «Баҳром» маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳроновнинг автоҳалокат сабаб вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бир кунда тизимнинг ёш ва забардаст икки етакчисининг кутилмаганда бундай бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этиши — жуда оғир мусибат. Жамоамиз номидан марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз. Вафот этган дўстларимизнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилади», — дейди Саъдуллаев.
Шунингдек, мазкур автоҳалокат натижасида жабрланган яна бир нафар ходим, Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифохонага ётқизилган ва доимий шифокорлар назоратида қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг