Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Туркиядан жалб қилинган хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак Навоий вилоятида бўлиб, вилоят ҳоким ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси мутасаддилари, туризм соҳасидаги нодавлат ва хусусий сектор вакиллари ва ОАВлари билан учрашув ўтказди.
Шунингдек, Содиқ Бадак Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашиб, вилоятида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, пандемия шароитида сайёҳлик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини сақлаб туриш ҳамда келгусида улар фаолиятини янада такомиллаштириш муаммолари юзасидан ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди. Бу борада жаҳон ва Туркия тажрибаси ҳақида батафсил тушунтиришлар берилиб, мутасаддилар билан фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоиз Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Содиқ Бадак вилоят ҳокими К. Турсунов томонидан қабул қилиниб, мулоқотда туризмни ривожлантириш истиқболлари ва амалга оширилажак лойиҳалар муҳокама этилди.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг