Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро йиртқич қушни ўлимдан қутқариб қолди
Фото: Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати
Самарқанд вилоятида маҳаллий фуқаро йиртқич қушни ўлимдан қутқариб қолди. Бу ҳақда Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, йигит Нуробод туманидан оқиб ўтувчи канал қирғоғида озғин лочинни кўриб қолган. Қуш ўз-ўзидан уча олмаган.
Ғамхўр йигит Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорати инспекциясига мурожаат қилган.
Айни пайтда қуш махсус тиббий ва ветеринария кўригидан ўтказилмоқда. У «Zoom Zamin Ziyoshi» ҳайвонот боғига ўтказилди. Тез орада йиртқич қуш яна табиатга қўйиб юборилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг