Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24 млрд. сўмликдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода ўтказилган назорат тадбирида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, фуқаро Р.Э.И. га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг