Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

16:51 17 Декабрь 2022 Сиёсат
1495 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилнинг 17 декабрида Олий Мажлис Сенатида Навоий вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Навоий вилояти Навоий шаҳри «Ёшлар маркази» биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.

Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер