Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялар тўрт ойда 159 млн 564 минг кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқарди
Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган.
Ушбу фотоэлектр станцияларда жорий йил январь-апрель ойларида:
— 159 млн 564 минг кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди;
— бунинг натижасида 48 млн куб метр газ тежалишига эришилди;
— атмосферага 67 минг тонна зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси қарийб 200 мингта хонадоннинг тўрт ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг