Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялар 9 ойда 524 млн. 200 минг кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарди
Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган.
Ушбу фотоэлектр станцияларда жорий йил январь – сентябрь ойларида:
➖ 524 млн 200 минг кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди;
➖ бунинг натижасида 158,8 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
➖ атмосферага 246 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги электр энергияси 218 мингдан зиёд хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенгдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг