“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖнинг қуввати 478 МВт бўлган 1-сонли буғ-газ қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда

17:32 11 Сентябр 2023 Жамият
463 0

Иш жараёнида замонавий энергоқурилманинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари кўздан кечирилиб, аниқланган нуқсонлари бартараф қилинмоқда.

Ишларни тез ва сифатли бажариш мақсадида, станция ишчи гуруҳи қатори Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компанияси ҳамда “Ўзбекенерготаъмир” АЖдан 150 нафарга яқин мутахассис жалб қилинган.

Энергоқурилмада олиб борилаётган таъмирлаш ишларидан кўзланган асосий мақсад — куз-қиш мавсумида қурилманинг ишончли ишлашини таъминлаш орқали истеъмолчиларга сифатли ҳамда барқарор электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер