Навбатдаги «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

15:55 11 Январь 2024 Спорт
499 0

Иллюстратив фото

14 январь куни Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш кунида "Humo Arena" старт-финиш майдончасида "Men G‘olib" анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 ва 10 км, ҳамда 1 км масофада "Family Run" (оилавий оммавий югуриш мусобақаси). Ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Мусобақа кунида иштирокчиларнинг йиғилиши 07:00 да бошланади, 08:00 да эса старт берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер