НАТО Украинани ғалабага қадар қўллаб-қувватлашини маълум қилди

18:56 17 Август 2023 Дунё
1545 0

Фото: AP

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинани ҳарбий можарода ғалаба қозонмагунча қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

“НАТО Украинани ғалаба қозонмагунча қўллаб-қувватлайди”, — деди бош котиб.

Столтенберг Украина армиясининг тараққиёти ҳақида гапирар экан, “вазият ниҳоятда ноаниқлигича қолаётган” бўлса-да, у барқарор олға бораётганини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, украиналикларнинг ўзлари келажагини белгилаши керак, НАТО эса уларнинг танловини фақат қўллаб-қувватлаши мумкин. Яъни музокараларнинг қандай натижаси мақбул бўлишини Украина фуқаролари аниқлаши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер