НАТО давлатлари Украинага 65 миллиард евролик қурол-яроғ етказиб беради

20:46 03 Апрель 2023 Дунё
1245 0

Фото: Reuters

НАТО давлатлари Украинага 65 миллиард евролик қурол-яроғ етказиб беради. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда кўп йиллик ҳарбий етказиб бериш дастури тайёрланмоқда.

Столтенберг таъкидлашича, НАТО ҳозирча Россия ядровий кучлари конфигурациясида жавоб талаб қиладиган ўзгаришларни қайд этмаган.

Шу йилнинг март ойи охирида АҚШ Украинага янги ёрдам пакетини эълон қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Қайд этилишича, қўллаб-қувватлаш миқдори 2,6 миллиард долларни ташкил қилади. Ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа радарлари, танкка қарши ракеталар, ёнилғи юк машиналари, қутқарув машиналарини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер