«Насаф» Қаршида «Ал-Ҳилол»ни қабул қиладиган бўлди
Фото: «Насаф» матбуот хизмати
Бугун, 15 август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказиладиган клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа — Элит Осиё чемпионлар лигаси турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қитъадаги энг кучли 24 та жамоа қатнашадиган ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини Суперлиганинг амалдаги чемпиони, Қаршининг «Насаф» клуби ҳимоя қилади.
Қуръа натижасига кўра, Рўзиқул Бердиев қўл остидаги жамоанинг мусобақадаги тақвими қуйидагича бўлди:
Ўз майдонида:
«Насаф» — «Трактор СК»;
«Насаф» — «Ал-Шорта»;
«Насаф» — «Ал-Ҳилол»;
«Насаф» — «Ал-Ваҳда».
Сафарда:
«Шабаб Ал-Аҳли» — «Насаф»;
«Ал-Аҳли» — «Насаф»;
«Ал-Шаржа» — «Насаф»;
«Ал-Иттиҳод» — «Насаф».

Маълумот учун, ушбу мусобақа 16 сентябрь куни старт олади. «Насаф» дастлабки турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков тўп сураётган, Эроннинг амалдаги чемпиони «Трактор СК» клуби билан куч синашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг