«Наполи» муҳим ўйинда мағлубиятга учради
Кеча, 22 февраль куни Италия А Сериясининг 26-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Тур доирасидаги учрашувда «Аталанта» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди.
Мазкур баҳсда ғалаба «Наполи»ни турнир жадвалида 3-ўринга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Ҳисоб 18-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Сем Бёкема томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Марио Пашалич мувозанатни тиклади. 81-дақиқада эса Лазар Самаржич «Аталанта»га ғалаба келтирган голни киритди.
Ушбу ғалаба эвазига «Аталанта» турнир жадвалида 7-ўринни мустаҳкамлаб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг