“Наполи” А серия марказий ўйинида ғалаба қозонди
Кеча, 6 апрель куни Италия А сериясининг 31-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Наполи” жамоаси ўз майдонида “Милан” клубини қабул қилди.
“Наполи” жамоаси ушбу тур олдидан 62 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни, “Милан” жамоаси эса 63 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган эди. Шунинг учун мазкур ўйинда қозониладиган ғалаба “Наполи” жамоасини 2-ўринга олиб чиқиши мумкин эди. Амалда ҳам шундай бўлди.
“Диего Армандо Марадона” стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган ягона голга 79-дақиқада Маттео Политано муаллифлик қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг