Тошкентда хориж намунаси асосида замонавий технопарк қурилади
Napa Team компанияси Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юқори технологияли Technopark Napa паркини яратиш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши маълум қилди.
Қайд қилинишича, мазкур лойиҳа пойтахт раҳбарига маъқул келган. Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг пойтахтда IT-тадбиркорликни ривожлантириш учун янги майдон ва IT-мутахассисларни амалий тайёрлаш манзили пайдо бўлади.
Технопарк кўплаб стартапларга ҳаёт бағишлаши кутилмоқда, инвесторлар ҳисоб-китобига кўра, уларнинг сони йилига камида 250 та бўлади. Мазкур лойиҳага IT-стартаплар энг кўп жамланган Исроил технопарклари намуна сифатида танланди. Лойиҳани тўлиқ жорий этиш учун 12 минг квадрат метр майдон талаб қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг