Наманганга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди
Фото: Транспорт вазирлиги
Наманган шаҳрига Хитойнинг «Zhongtong Bus» компаниясида ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур автобуслар шаҳарда жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида «Турон-95 МБИ» МЧЖ томонидан олиб келинган.
«Янги автобуслар тез кунларда шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Наманган шаҳрига ўтган йили «Ekspress dolina» МЧЖ томонидан 36 та автобус келтирилган эди. Ҳозирги вақтда улар белгиланган учта асосий йўналишларда қатнаб, йўловчилар ишончини қозонишга улгурган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг