Намангандан Красноярскка парвозлар амалга оширилиши бошланди
2022 йил 29 март куни «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Express Наманган – Красноярск – Наманган халқаро йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади.
Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар «тўлиқ эконом» форматида сешанба кунлари амалга оширилади:
— Намангандан учиш: 17:35 (Тошкент вақти билан);
— Красноярскка етиб бориш: 22:50 (Красноярск вақти билан);
— Красноярскдан учиш: 00:20 (Красноярск вақти билан);
— Наманганга етиб келиш: 01:55 (Тошкент вақти билан).
Наманган – Красноярск йўналиши бўйича багаж билан авиачипта нархи 2 388 069 сўмдан, Наманган – Красноярск – Наманган йўналиши бўйича эса 4 433 304 сўмдан бошланади.
Нархлар 29.03.2022 ҳолатига кўра амал қилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг