Намангандаги “Чорсу” деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

17:13 07 Март 2022 Жамият
939 0

Фото: ЎзА

Наманган вилоятининг маркази – Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозоридаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторов маълум қилди. 

Хабар берилишича, Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига бозор ҳудудида жойлашган ошхоналардан бирининг ертўласида ёнғин юз бергани ҳақида тезкор мурожаат келиб тушган. 

Воқеа жойига бошқарманинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Ёнғин кўлами ката эканлиги сабабли қўшимча ёнғин-қутқарув автомашиналари ҳам жалб этилган. 

Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ёнғин сабаби, зарари ҳали аниқланмади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер