Наманганда юк машинаси савдо дўконига бориб урилди
Видеодан кадр
Чуст туманида юк машинаси савдо дўконига бориб урилди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июль куни соат 18:00 да HOWO русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Чуст тумани «Янгичак» МФЙда «Чуст-Қорақўрғон» йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида жойлашган савдо дўконига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган. Фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг