Наманганда яна бир ОТМ ташкил этилди

09:09 06 Октябр 2022 Жамият
689 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ташкил этилаётган Наманган тўқимачилик саноати институти Фарғона водийсида ушбу соҳа учун замонавий мутахассислар тайёрлайдиган муассасага айланади. Бу ерда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизимига асосланади.

Қарорда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тўқимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда Институтнинг замонавий ўқув дастурларини яратиши белгилаб қўйилган. Ўз навбатида, 2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

2026-2027 ўқув йилига қадар янги ОТМнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигини халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказиш кўзда тутилган.

Маълумот учун, яқинда вилоятда Турон халқаро университети ҳам ўз фаолиятини бошлаган эди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер