Наманганда велосипед ҳайдаётган мактаб ўқувчиси автоҳалокатга учради
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 21 октябрь куни соат 15:00 да Учқўрғон тумани Қумтўғон МФЙ Янгиобод кўчасида 1996 йилда туғилган, шу туманда яшовчи фуқаро "Nexia-3" автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай велосипедда йўлни кесиб ўтаётган 7-синф ўқувчисини уриб юборган.
Натижада, ўқувчи бола олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг